Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:34

Кобулда худкуш ҳужумчи хорижий кучлар конвойини нишонга олди


Интиҳорий ҳужум юз берган жой
Интиҳорий ҳужум юз берган жой

Кобул шаҳрида худкуш ҳужумчи ўзининг портловчи моддалар ортилган машинасини хорижий ҳарбий конвой ўнгида портлатиб юборди.

Ҳодиса 11 октябрь куни эрталабки тиғиз соатда юз берди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги сўзчиси Нажиб Донишнинг айтишича, талафотлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Толибон дарҳол ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар сўзчиси ҳужумдан хабарлари борлигини айтди.

Кобулдаги ҳужум мамлакат шимолида жойлашган Қундуз шаҳрида Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасида кучли жанглар юз бериши ортидан кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG