Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:07

Туркияда уч кунлик миллий мотам эълон қилинди


Портлашлар худкуш ҳужумчилар томонидан содир этилганига кучли ишоралар бор
Портлашлар худкуш ҳужумчилар томонидан содир этилганига кучли ишоралар бор

Якшанба куни Анқарада тинчлик юришида юз берган қўшалоқ портлашда камида 95 нафар одам ҳалок бўлиши ортидан Туркия уч кунлик мотам тутмоқда.

Туркия ҳукуматининг айтишича, “террорчилик акти”да яна 245 одам жароҳат олган.

Ярадорлардан 48 нафарининг аҳволи “жиддий” экани айтилади.

Туркия Бош вазири Аҳмет Довутўғли 10 октябрдаги портлашлар худкуш ҳужумчилар томонидан содир этилганига кучли ишоралар борлигини айтди.

Анқарадаги портлашлар Туркияда умумхалқ сайловларига уч кун қолганда юз берди.

Қўшалоқ портлаш бир-биридан 50 метр масофада Анқарада марказий поезд станцияси яқинида одамлар “тинчлик марши”га тўпланаётган бир пайтда юз берди.

XS
SM
MD
LG