Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:59

Исроил Ғазо бўлгасига ҳаводан ҳужум қилди


Исроилнинг айтишича, унинг қирувчи учоқлари Ғазо бўлгасида иккита “Ҳамас қурол-яроқ фабрикаси”ни нишонга олган.

Исроил армиясига кўра, 11 октябрь куни саҳарлаб ўтказилган амалиёт Ғазо бўлгасидан Исроил жанубига отилган икки ракетага жавобдир.

Шифокорларнинг маълум қилишича, Исроил ҳужумида бир фаластинлик аёл ва унинг ёш қизи ҳалок бўлган.

Сўнгги ҳафталарда ҳам яҳудийлар ва ҳам мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қуддуси Шариф шарқида зиддиятлар кучайиб бормоқда.

10 октябрь куни Исроил полицияси Ғазо чегараси яқинида юз берган тўқнашувда икки фаластинлик ўспиринни отиб ташлади.

АҚШ Давлат котиби юзага келган вазиятдан “чуқур ташвишда” эканини айтган.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин маъмурияти президенти Маҳмуд Аббос билан бўлган алоҳида-алоҳида телефон мулоқотида Жон Керри “иложи борича осудалик ўрнатишга қаратилгансай-ҳаракатлар”га қўшилишга тайёр эканини билдирди, дея хабар беради АҚШ Давлат Департаменти.

XS
SM
MD
LG