Линклар

Беларус президентлик сайловида маҳаллий вақт билан тушликка бориб сайловчиларнинг 51 фоиздан кўпроғи овоз бериб бўлди.

Бу ҳақда Беларус Марказий Сайлов Комиссияси маълум қилди.

Белорусда мавжуд сайлов қонунига кўра, агар рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи овоз берса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.

Президент этиб сайланиши учун президентликка номзод сайловда қатнашганларнинг 50 фоиздан кўпроқ овозини тўплаши керак.

Бу галги сайловда президентликка Беларус Либерал-демократик партиясининг раиси Сергей Гайдукевич, “Ҳақиқатни айт” фуқаровий ҳаракат вакили Татьяна Короткевич, “Беларус ватанпарварлари” партиясининг раиси Николай Улаховчи ҳамда жорий президент Александр Лукашенко даъвогарлик қилмоқда.

Президентлик сайловини 900 нафардан зиёд халқаро кузатувчи кузатиб бормоқда.

Мухолифат вакиллари 11 октябрь куни Минскда намойиш ўтказиб, сайловларни бойкот қилишга чақирганлар.

Уларнинг ишонишича, сайлов натижаси олдиндан маълум – Лукашенко ғалаба қилади.

Бу ҳақда адабиёт бўйича Нобель мукофотининг бу йилги лауреати Светлана Алексиевич ҳам эълон қилди.

Лукашенко Беларусни 1994 йилдан буён идора этиб келади.

XS
SM
MD
LG