Линклар

Қатар пойтахти Дохада ўтаётган ҳаваскор боксчилар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик олти боксчи ярим финалга йўлланма олди.

Чорак финал баҳсларида етти ўзбек боксчисидан олти нафари ғалаба қозониб, ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.

Мазкур натижалар бўлажак жанглар қандай якун топишидан қатъи назар олти ўзбекистонлик боксчининг совринли ўринни қўлга киритганини англатади.

Жаҳон чемпионатида ҳозирга қадар Ўзбекистондан ташқари Россия, Қозоғистон ва Кубалик боксчилар яхши натижаларни қайд этишган.

Ярим финал ва финал муштлашувлари 13-14 октябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG