Линклар

Ироқ хавфсизлик кучлари ИД раҳбарининг конвойини нишонга олганини даъво қилди


Ироқ хавфсизлик кучлари иддаосига кўра, улар 11 октябрь куни Сурия чегараси яқинида "Исломий Давлат" гуруҳининг раҳбари Абубакр Бағдодий конвойини нишонга олган.

"Ироқ ҳаво кучлари Карбалога ИД қўмандонлари билан учрашувга кетаётган террорчи Абубакр Бағдодийнинг конвойини бомбалади ," - дея баёнот тарқатди Ироқ хавфсизлик кучлари.

Баёнотга кўра, Бағдодийга нима бўлгани маълум эмас.

Ўтмишда ИД раҳбари ўлдирилгани ёда яралангани ҳақида бир неча бор тасдиқланмаган хабарлар тарқатилганди.

XS
SM
MD
LG