Линклар

Ўзбекистон делегацияси Италияда минтақадаги сув муаммосини муҳокама қилади


Ўзбекистон Қирғизистонда Қамбарота ГЭСи қурилишига қаршилик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Қирғизистонда Қамбарота ГЭСи қурилишига қаршилик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон делегацияси 12-13 октябрь кунлари Италиянинг Милан шаҳрида ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” олий даражадаги анжуманида иштирок этади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, мазкур анжуманда Европа Иттифоқининг минтақада атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, сув заҳираларини бошқариш лоийҳаларининг натижалари ҳамда бу соҳадаги ҳамкорликнинг кейинги истиқболлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон делегациясига Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов раҳбарлик қилади.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда сув заҳираларини бошқариш тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга оширишга тайёр эканлигини билдирмоқда. Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк мазкур лойиҳа учун 20 миллион евро ажратилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG