Линклар

Туркия Курд ишчи партияси жангариларини яна бомбардимон қилди


Курд ишчи партияси жангарилари томонидан ёқиб юборилган турк юк машинаси.

Курд ишчи партияси жангарилари томонидан ёқиб юборилган турк юк машинаси.

Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Курд ишчи партиясининг Туркия ва Ироқ ҳудудидаги манзилларини бомбардимон қилди.

Расмий хабарларга қараганда, 11 октябрга ўтар кечаси берилган зарбалар натижасида Курд ишчи партиясининг Диёрбақирдаги ва Ироқ ғарбидаги манзиллари йўқ қилинган. Ҳужумлар пайтида ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Курд ишчи партияси 10 октябрда Туркия ҳудудида партизанлик урушини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида баёнот тарқатган эди. Туркия ҳукумати эса бу баёнотни қабул қилмаган ва Курд ишчи партияси қуролсизланиб, таслим бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Туркия ҳаво кучлари 25 июлдан буён Ироқ шимолидаги Курд ишчи партияси истеҳкомларига қарши зарбаларни бериб келмоқда. Ушбу амалиётлар ортидан Курд ишчи партияси Анқара билан икки йил аввал эришилган сулҳ битими бекор қилинганини билдирганди.

Туркия ҳукумати Курд ишчи партиясини айирмачилик фаолиятида айблаб келади.

XS
SM
MD
LG