Линклар

Сурия ҳукумат кучлари исёнчилар устидан ғалабаларга эришмоқда


Сурия осмонидаги Россия ҳарбий учоғи.

Сурия осмонидаги Россия ҳарбий учоғи.

Сурия ҳукумат кучлари Россия ҳарбий учоқлари қўлловида исёнчилар устидан сезиларли ғалабаларга эришгани хабар қилинди.

Сурия ҳукумати ҳам, мухолифати ҳам 11 октябрь куни ҳукумат кучлари Идлиб ва Хомс вилоятларида ғалабаларни қўлга киритганини тасдиқлади. Россия эса ҳарбий учоқлари Хомс, Латакия, Идлиб ва Раққада сўнгги 24 соат ичида 60 марта ҳаводан зарба берганини билдирди. Кремль мазкур бомбардимонларнинг асососий мақсади “Исломий давлат” гуруҳига қаратилганини маълум қилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин матбуотга берган интервьюсида рус ҳарбий учоқлари Сурия мўътадил мухолифатига зарба бераётганини инкор қилди. Унга кўра, зарбалар террорчилар ва “Исломий давлат” гуруҳи манзилларига берилмоқда.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Кремль томонидан Башар Ассад режимининг қўллаб-қувватланишини “катта хато”, деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG