Линклар

Лукашенка бешинчи марта Беларус президенти бўлди


Александр Лукашенка 21 йилдан бери Беларусни бошқариб қелмоқда.

Александр Лукашенка 21 йилдан бери Беларусни бошқариб қелмоқда.

Беларус Марказий сайлов комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловида 83,49 фоиз овоз олган Александр Лукашенка ғолиб бўлганини маълум қилди.

Лукашенканинг сайловдаги рақиби, “Хавари Правду” ҳаракатидан президентликка номзод сифатида кўрсатилган Татьяна Короткевич 4,42 фоиз овоз олиб иккинчи ўринни эгаллаган.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, сайловда сайловчиларнинг 86,7 фоизи иштирок этган. Президент Лукашенка 11 октябрь куни сайлов участкасида овоз бераётиб журналистларга бу галги сайловда 2010 йилдаги сайловга нисбатан озроқ овоз олса хафа бўлишини айтган эди. 2010 йилдаги сайловда у 79 фоиздан кўпроқ овоз олганди.

11 октябрь куни сайлов участкалари ёпилганидан сўнг 200га яқин мухолифатчи Минск марказида Лукашенкага қарши намойиш ўтказди. Александр Лукашенка шу билан бешинчи марта президентликка сайланмоқда. У Беларусни 21 йилдан бери бошқариб келади.

XS
SM
MD
LG