Линклар

logo-print

Обама: Москванинг Дамашқни ёқлаётгани Путиннинг заифлигини кўрсатади


АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама Москва Дамашқ режимини қўллаб-қувватлаётгани Россия Президенти Владимир Путиннинг стратегияси заиф эканини кўрсатади, дея баён қилди.

11 октябрь куни CBS телеканалининг “60 Дақиқа” дастурига берган интервьюсида Обама: “жаноб Путин ягона иттифоқчиси бўлган Сурия Президенти Башар Ассадни қутқариб қолиш учун ўз қўшинлари, ўз ҳарбийларини у ерга юбормоқда”, дея таъкидлади. “Бундай қадамга боришга мажбур бўлганлари, уларнинг кучли эканидан далолат эмас”, дея қўшимча қилди у.

“Мавжуд бўҳронни ҳал этиш барча асосий кучлар янги ҳукуматга ўтишга эҳтиёж борлигини тан олишларини назарда тутувчи жараённи талаб қилади. Бундай жараёнсиз эса, бўҳрон ҳал этилмайди”, деди Обама.

Айни пайтда 11 октябрь куни Сурия ҳукумат кучлари Россия ҳаво ҳужумлари ёрдамида исёнчилар устидан жиддий ютуқларга эришгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG