Линклар

Россия расмийларининг билдиришича, Москвада террор ҳужумини режалаштирган гуруҳ қўлга олинган.

Россия Аксилтеррор миллий қўмитаси 11 октябрь куни эълон қилган баёнотга кўра, “жиноятчилар” Москва ғарбидаги квартирада қўлга олинган. Хавфсизлик кучлари квартирадан “портловчи мослама” топиб, уни зарарсизлантиргани ҳам айтилмоқда. Аксилтеррор идора қўлга олинган шахслар “Москвада террор ҳужумини тайёрлаётган гуруҳга алоқадор”, дея билдирди.

Рус матуботи қўлга олинганларнинг кўпчилиги Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларидир, дея хабар қилди. Куч ишлатар идоралардаги манбага таяниб, Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, қўлга олинганлардан тротил эквивалентидаги беш килограмм портловчи модда топилган.

Ҳозирча гумонланувчилар қайси ташкилотга дохил эканига доир аниқ маълумотлар берилгани йўқ.

Россия Президенти Владимир Путин Москванинг Сурияда “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қарши ҳаво ҳужумларини ёқлаб, мазкур ташкилот Россияда террор хуружларини амалга ошириши мумкинлгини билдирган.

XS
SM
MD
LG