Линклар

logo-print

Россия Украинага газ етказиб беришни қайта йўлга қўйди. Давлатга қарашли Газпром ширкати Киев 234 миллион АҚШ доллари миқдорида аванс тўлаши ортидан 12 октбярь куни эрталаб газ таъминоти тикланганини билдирди.

Газпром шу йил бошроғида нархлар бўйича музокаралар натижасиз якунлангач Украинага газ оқадиган қувур жумрагини маҳкамлаб қўйган эди. Лекин ўтган ойда Европа Иттифоқи воситачилигида нархлар борасида эришилган муроса туфайли Украина 2016 йил март ойигача газ билан таъминланди.

Ўтган ҳафта Газпром Украина тарафи октябрь ойига 2 миллиард куб метр газ етказиб беришни сўраганини маълум қилди.

Ўтмишда Россия ва Украина ўртасидаги тортишувлар газ оқимининг тўла тўхатилишига сабаб бўлган. 2009 йилда оқимнинг тўхатиб қўйилиши қиш авжида Европа Иттифоқига газ етказиб беришда жиддий узулишларга олиб келган.

XS
SM
MD
LG