Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:55

АҚШ ва Канадада яшаётган ўзбек болалар иншолар танловига таклиф қилинди


АҚШдаги “Чикаго Ўзбек-Америка ассоциацияси” нодавлат, нотижорат ташкилоти Ўзбекистонда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 26 йиллиги муносабати билан АҚШ ва Канадада яшовчи ўзбек болалари орасида "Олтин қалам" иншолар танловини эълон қилди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган тилга олинган ташкилот президенти, 62 яшар Олимжон Шариповнинг айтишича, иншолар учун “Ўзбек тили – она тилим”, “Мен ўзбекман”, “Ўзбекистон Ватаним менинг”, деган 3 мавзудан бири танланиши мумкин.

Танловда иштирок этадиган болалар ёшига қараб 2 гуруҳга: 12 – 13 яшарлар ҳамда 14 – 16 яшарларга бўлинади.

“Чикаго Ўзбек-Америка ассоциацияси” президенти Олимжон Шариповнинг Озодликка айтишича, танлов уюштиришдан

- Мақсад болаларга она тили – ўзбек тилини ўргатиш, уларнинг ватанпарварлик ҳисларини кучайтириш, она тилига, миллатига нисбатан муҳаббат уйғотишдир.

АҚШ ва Канадада яшаётган ўзбек болалар иншолар танловига таклиф қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:44 0:00
Бевосита линк

Иншоларни Uzbek-Amerikan Association of ChicagoP.O.Box 257 Oak Lawn,60454 IL манзилига 31 октябргача жўнатиш, жўнатмага муаллиф исмини ва боғланиш учун телефон рақамини илова қилиш сўралди. Иншодаги сўзлар сони 350тадан ошмаслиги лозим.

Олимжон Шариповга кўра, танлов ғолиблари 8 ноябрь куни эълон қилинади. Ғолибларга ҳаммаси бўлиб 9 та мукофот берилади ( 1-, 2-, ва 3- ўринлар ва ҳар бир ўрин учун 3 тадан мукофот)

1-ўринни эгаллаганларга Amazon Kindle электрон китоби, 2- ва 3- ўринларни эгаллаганларга Barnes & Noble совға картлари тақдим этилади.

Олимжон Шариповнинг Озодликка айтишича, ўтказилаётган иншолар танлови “Чикаго Ўзбек-Америка ассоциацияси” бу йўналишда ўтказаётган ягона тадбир эмас.

- Иншолар танлови Интернет орқали ўтказаётганимиз биринчи тадбирдир. Шу пайтгача аъзоларимиз орасидагина тадбирлар ўтказар эдик. Масалан, “Наврўз маликаси”, деган танлов ўтказганмиз. Якшанбалик мактабимиз бор. Унда ҳар якшанба куни ўзбек тили ва адабиётидан дарслар уюштирамиз. 25 октябрда болалар байрамини ўтказмоқчимиз, деди Олимжон Шарипов.

“Чикаго Ўзбек-Америка ассоциацияси” президентидан ўзи ҳақда айтиб беришни ҳам сўрадик.

- Америкага гринкард билан 2002 йили келиб қолганман. Бу ерда болаларим, невараларим билан яшайман. Ўзим қурувчи-инженерман. Узоқ йиллар Қарши чўлини ўзлаштиришда ишлаганман. Амударё сувини чўлга чиқариб, 1 млн гектар ер ўзлаштирилган эди. Ўша ишларда қатнашганман, деди Олимжон Шарипов.

Ўзбекистонда ўзбек тилига давлат тили мақоми 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган қонун билан берилган эди.

Бу йил қонун қабул қилинганига 26 йил тўлади.

XS
SM
MD
LG