Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:12

OzodNazar: Ўзбекистонда "Soft Ислом"ни тарғиб қилиш керак эди


Анқара шаҳрида шанба куни рўй берган иккита портлашда юзга яқин одам ҳалок бўлиши ортидан Туркия бўйлаб уч кунлик мотам эълон қилинди. Қўшалоқ портлашда, расмий хабарларга кўра, 97нафар одам ҳалок бўлган ва яна камида 248 нафар одам жароҳат олган. Айни пайтда Туркия сиëсат майдонидаги кучлар айбдор ким деган риторик саволга жавоб топиш билан банд. Ҳозир Истанбулда фаолият олиб бораëтган Ўзбекистонлик сиëсатшунос Комилжон Нодирметов хулосасига кўра¸ Туркиядаги вазиятни қалтис ўзанга бурган иқтидордаги Адолат ва Тараққиëт партияси лидери олиб бораётган сиёсат билвосита масъулдир.

OzodNazar форматидаги суҳбатда пахта кам тергани учун "жазо батальони"га жўнатилган бош врачнинг далада жон бергани масаласини ҳам муҳокама қилдик.

Суҳбатдош Ўзбекистондаги пахта сафарбарлигини Туркиядаги пахта теримига қиëслаб фикр билдирди.

Москвада портлаш режалаштирган марказий-осиёликлар қўлга олингани ҳақидаги ҳабарни изохлаган суҳбатдош “Ўзбекистонда "Soft Ислом"ни тарғиб қилиш керак эди”, деган фикрни илгари сурди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG