Линклар

Каримов Анқарадаги теракт муносабати билан турк расмийларига таъзия билдирди


Анқарадаги террор хуружи содир этилган жойда қолдирилган гуллар ва ёзувлар.

Анқарадаги террор хуружи содир этилган жойда қолдирилган гуллар ва ёзувлар.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Анқарадаги террор хуружи муносабати билан турк расмийларига таъзия изҳор қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтининг хабар қилишича, 12 октябр куни Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан Ҳамдардлик китобига қайд киритилган.

Мазкур китоб 10 октябрь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтган террор хуружи қурбонлари хотирасига Туркияда эълон қилинган уч кунлик мотам муносабати билан очилган. Туркия пойтахтида шанба куни амалга оширилган икки портлаш чоғида 97 киши ҳалок бўлган, 500 дан зиёд одам тан жароҳати олганди.

Ўзбек дипломатлари хабарига кўра, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Намиқ Гунер президент Ислом Каримов томонидан президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон номига йўлланган мактубдаги далда ва ҳамдардлик сўзлари учун самимий миннатдорчилик билдирган.

XS
SM
MD
LG