Линклар

logo-print

Косово полицияси намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади


Душанба кунги намойишдан сўнг озод қилинган Албин Курти, Приштина, 2015 йилнинг 13 октябри.

Душанба кунги намойишдан сўнг озод қилинган Албин Курти, Приштина, 2015 йилнинг 13 октябри.

Косово полицияси радикал мухолифатчи Албин Куртининг озод этилишини талаб қилиб, 12 октябрь куни намойишга чиққан норозиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

Хабарларга кўра, душанба куни ҳибсга олинган Куртининг қўйиб юборилишини талаб қилган норозилар полициячиларни тошбўрон қилганлар.

“Ўз тақдирини ўзи белгилаш” радикал партияси лидерларидан бири бўлган Албин Курти маҳаллий парламентнинг мажлислар залида 8 октябрь куни заҳарли газ қўллагани учун ҳибсга олинганди. Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, ҳодиса ортидан бир неча киши тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган, депутат Флора Бровина эса касалхонага олиб кетилган.

Мухолифатчи Курти бу ишни Косовода серб озчилигига кўпроқ ҳуқуқ берилишига қарши норозилик ўлароқ амалга оширгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG