Линклар

Россиядаги ракета чиқарувчи ширкат MH17 ҳалокати бўйича ҳисобот эълон қилди


Ukraine -- A part of the Malaysia Airlines Flight MH17 is seen at the crash site in the village of Hrabove, some 80km east of Donetsk, September 9, 2014

Ukraine -- A part of the Malaysia Airlines Flight MH17 is seen at the crash site in the village of Hrabove, some 80km east of Donetsk, September 9, 2014

Россияда давлат назорати остида бўлган ракета ишлаб чиқариш ширкати Голландия терговчилари томонидан MH17 самолёти ҳалокати бўйича ҳисобот эълон қилинишидан бироз аввал ўз ҳисоботини берди.

"Алмаз-Антей" ширкати раҳбари Ян Новиков 13 октябрь куни Москвада ўтказган матбуот анжуманида ширкат томонидан ўтказилган синовлар натижасида ракета отилган нуқта ва ракета русумига оид қўлга киритилган маълумотлар Голландия терговчилари берган хулосадан фарқли эканини айтди.

Ҳали голландияликлар ҳисоботи оммага ошкор қилинмай туриб, унга раддия берган Ян Новиков ғарблик терговчилар хулосасини қаердан олганини айтмади.

Новиков анжуман чоғида: "Агар Малайзия ҳаво йўлларига қарашли Boeing 777 самолёти BUK русумидаги ракета томонидан уриб туширилган бўлса, у ҳолда бу ҳужум Зарошенский (Украинанинг Донецк области) аҳоли пунктидан отилган", деди.

Россияпараст сепаратчилар Зарошенский посёлкаси Украина ҳарбийлари назорати остидаги аҳоли пункти ва MH17 самолётига отилган ракета шу ҳудуддан отилган, деб таъкидлаб келмоқда.

Бу самолёт 2014 йилнинг 17 июлида Донецк устидан учиб ўтаётган кезда уриб туширилган ва унинг бортидаги 298 одамнинг ҳаммаси қурбон бўлган.

XS
SM
MD
LG