Линклар

Ҳолландия терговчилари MH17 самолёти ҳалокатига оид ҳисоботни эълон қилди


Ҳолландия терговчилари 2014 йилнинг 17 июлида уриб туширилган MH17 самолёти ҳалокати бўйича якуний хулосасини эълон қилди.

Терговчиларнинг хулоса қилишича, MH17 самолётига ер-ҳаво русумидаги BUK ракетаси Украина шарқидан отилган. Ракета самолётнинг учувчилар кабинаси чап томонида портлагани айтилди.

Терговчилар хулосасига кўра, ракета самолёт ташқарисида прртлаган ва унинг 100 га яқин метал бўлаклари самолётнинг бошқарув қисмини ўша заҳотиёқ вайрон қилган.

Россияда давлат назорати остида бўлган ракета ишлаб чиқариш ширкати Ҳолландия терговчилари томонидан MH17 ҳалокати бўйича ҳисобот эълон қилинишидан бироз аввал ўз ҳисоботини берди.

"Алмаз-Антей" ширкати раҳбари Ян Новиков 13 октябрь куни Москвада ўтказган матбуот анжуманида ширкат томонидан ўтказилган синовлар натижасида ракета отилган нуқта ва ракета русумига оид қўлга киритилган маълумотлар Ҳолландия терговчилари берган хулосадан фарқли эканини айтди.

Новиков анжуман чоғида: "Агар Малайзия ҳаво йўлларига қарашли Boeing 777 самолёти BUK русумидаги ракета томонидан уриб туширилган бўлса, у ҳолда бу ҳужум Зарошенский (Украинанинг Донецк области) аҳоли пунктидан отилган", деди.

MH17 самолёти 2014 йилнинг 17 июлида Донецк устидан учиб ўтаётган кезда уриб туширилган ва унинг бортидаги 298 одамнинг ҳаммаси қурбон бўлган.

XS
SM
MD
LG