Линклар

Халқаро кузатувчилар билан учрашаëтганлар ўз хоҳиши билан пахта тераëтганини айтмоқда


Айни кунларда Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат вазиятини ўрганиш мақсадида Халқаро Меҳнат ташкилоти кузатувчилари Қашқадарë вилоятининг Қарши ва Нишон каби туманлари пахта далаларига бориб¸ бу ерда пахта тераëтганлар билан учрашмоқда. Озодликка бу сафар ҳақида хабар йўллаган манбага кўра¸ маҳаллий ҳокимият¸ хавфсизлик ва милиция ходимлари ҳамроҳлик қилаëтган хорижликлар билан суҳбатда ҳамма бирваракайига пахтага ўз хоҳиши билан чиққанидан гапирмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати кучли халқаро босимлар ортидан 18 ëшга тўлмаган болаларни оммавий тарзда пахта теримига ҳайдаш сиëсатидан воз кечишга мажбур бўлгач¸ пахта юки биринчи навбатда аҳоли, бюджет ташкилотлари ишчилари ва жамоат ташкилотлари зиммасига қўйилди.

Озодликка пахтага чиқмаса иш ва ўқишидан ҳайдалиши¸ пенсиясиз қолиши¸ болалар нафақасидан ажралиши ҳақидаги пўписалар ортидан далага чиқишга мажбур бўлган ўзбекистонликлардан кунига ўнлаб хабар келмоқда.

Айни пайтда¸ 13 октябрь куни Озодликка боғланган қашқадарëликлардан бирининг айтишича¸ мажбурий меҳнат вазиятини ўрганиш учун вилоятга келган Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчилари олдига чиқиб¸ ўзининг мажбуран пахтага чиқарилгани ҳақида гапирадиган бирор кимса топилмаган.

- Ўзингиз ўйланг¸ ëнида Тошкентдаги вазирликлардан келганлардан ташқари маҳаллий ҳокимият¸ хавфсизлик ва милиция ходимлари юрган хорижликларга ким юрак ютиб¸ мени пахтага мажбурлашди¸ дея олади. Ҳамма бир овоздан пахтага ўзимиз хоҳлаб чиқдик¸ деб айтаяпти¸ албатта¸ дейди Озодлик микрофонига гапирган қашқадарëликлардан бири.

Қашқадарëлик кузатувчи билан суҳбат.

XS
SM
MD
LG