Линклар

logo-print

Россиянинг Сурия пойтахтидаги элчихонаси қаршисида ҳукуматни қўллаганлар Москва уюштираётган ҳаво ҳужумларини қўллаб, намойиш ўтказаётган кезда элчихонага иккита ракета отилди.

Хабарларга кўра, биринчи ракета элчихона биносига урилган ва одамлар ҳар томонга қоча бошлаган кезда иккинчи ракета портлаган. Россия элчихонаси ходимларидан ҳеч бирига шикаст етмаганини маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазири бу ҳужумни террорчилик акти, деб баҳолади. AFP агентлиги берган хабарга кўра, намойишга 300 га яқин одам йиғилган эди.

Сурия президенти Башар Ассад армиясига қарши курашаётган "Жабҳат ан-Нусра" террор гуруҳи 12 октябрь куни Россиянинг Суриядаги ҳужумларига қарши жавоб беришидан огоҳлантирган эди.

Россиянинг Суриядаги ҳаво ҳужумлари 30 сентябрда бошланган.

XS
SM
MD
LG