Линклар

logo-print

BahsOnline: Ўзбекистон импортни қисқартирса, маҳаллий ишлаб чиқариш ривожланадими?

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистон пахтага бой мамлакат бўлишига қарамай ҳануз тикувчилик саноати ривожланмаган.

Ўзбекистон пахтага бой мамлакат бўлишига қарамай ҳануз тикувчилик саноати ривожланмаган.

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон ҳукуматининг келгуси 4 йилда импорт товарлар ва хом ашё импортини қисқартираётгани мунозара қилинди.

Ўзбекистон матбуоти ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастури тўғрисида хабар бераркан, дастур амалга оширилиши туфайли Ўзбекистон импорт товарлар ва хом ашё сотиб олиш учун сарфланадиган пул 5,7 млрд долларга қисқаражаги тўғрисида хабар қилди. Яъни, бу маблағ маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобига тушади.

Дастурда 602 та лойиҳа асосида ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилажаги, натижада импорт ўрнини қоплайдиган ва экспорт қилишга мўлжалланган 1225 турдаги рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилажаги режалаштирилган.

Ҳукумат бу билан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш мумкинлигини иддао қилмоқда.

Бироқ, айрим иқтисодчилар фикрича, бу йўл билан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириб бўлмайди, аксинча мамлакатда айрим товарларга тақчиллик пайдо бўлади.

Иқтисодчилар, бунга хориж импорт товарларини чеклаб, ўз маҳаллий ишлаб чиқаришини йўлга қўймоқчи бўлаётган, бироқ ҳозирча кўзга кўринадиган натижага эришмаган Россияни мисол қилиб келтирмоқда.

Хўш, Ўзбекистон ҳукуматининг импорт молларини қисқартириш ҳақидаги қарори тўғрими ёки йўқ?

Ўзбекистон импорт молларини қисқартириш орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантира оладими ёки йўқ?

Баҳсни қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG