Линклар

Тожикситон Ислом уйғониш партияси фаолиятини хорижда давом эттиради


ТИУП раиси Муҳиддин Кабирий.

ТИУП раиси Муҳиддин Кабирий.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси мамлакат ташқарисида ўз Ижроия қўмитасини таъсис этди. 13 октябрда олинган хабарга қараганда, бундай қарор партия Сиёсий кенгашининг хориж давлатларидан бирида ўтган йиғини пайтида қабул қилинган.

29 сентябрь куни Тожикистон Олий суди Ислом уйғониш партиясини террорчи ташкилот деб эълон қилган ва партиянинг мамлакатда фаолият юритишини тақиқлаган эди. Партиянинг 23 фаоли террорчиликда айбланиб қўлга олинган. Партия лидери Муҳиддин Кабирий Тожикистонда 1 март куни ўтган парламент сайловларидан сўнг мамлакатни тарк этган ва хорижда яшаб келаётган эди. Мазкур парламент сайлови натижаларига қараганда, Ислом уйғониш партияси парламентда биронта ўринга ҳам эга бўла олмаган.

Тожикистон Олий суди ва Бош прокуратураси Ислом уйғониш партияси лидерларини мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Абдуҳалим Назарзода уюштирган ҳарбий исёнга алоқадорликда айбламоқда. Бироқ партия раҳбарияти бу айбловни инкор этган.

XS
SM
MD
LG