Линклар

Озодлик мухбири халқаро фестиваль ғолиби бўлди


Мўмин Шокиров фильмидан олинган кадр.

Мўмин Шокиров фильмидан олинган кадр.

Озодлик радиоси рус хизмати мухбири Мўмин Шокировнинг украиналик қочқинлар ҳақидаги ҳужжатли фильми The 5th Annual Lovie Award халқаро кўрик- танловида бронза соврин билан мукофотланди.

Мазкур фильмда Украина шарқида жанглар бошланганидан кейин ўз уйларини ташлаб, Россияга қочишга мажбур бўлган украиналик қочқинлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Мўмин Шокиров бундан аввал ҳам бир қатор халқаро фестивалларда, жумладан, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги фильмларга бағишланган “Сталкер” танловида совринли ўринларга эга бўлган эди.

XS
SM
MD
LG