Линклар

logo-print

Регнум агентлиги Ислом Каримов Москвани танқид қилгани ҳақида ёзди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов (чапда) ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов (чапда) ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россияни Суриядаги ҳарбий амалиётлари учун танқид қилди, деб хабар тарқатди 13 октябрь куни Россиянинг “Регнум” ахборот агентлиги.

Агентликнинг Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналардан бирининг раҳбарига таяниб ёзишича, Ислом Каримов 8 октябрда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов шарафига ўтказилган расмий тадбирлардан бирида сўзлаб: “Айрим давлатлар тўғри ҳаракат қилаяпмиз, деб ўйлайди. Лекин қаергадир киришдан олдин, у ердан қандай қилиб чиқиб кетишни ўйлаш лозим”, деб айтган.

“Каримов ўз сўзи давомида қайси давлат ҳақида сўз кетаётганини аниқлаштирмаган. Бироқ бу нутқ контекстидан дипломатлар гап Россия ҳақида кетаётганини англаган”, деб ёзади “Регнум”.

Агентликнинг ёзишича, Каримов ўз сўзи давомида “замонавий қуролларни қўллаётганингдан фахрланиш керак эмас, бу жуда хавфлидир”, деб айтган.

Россия 30 сентябрдан бошлаб президент Башар Ассадга содиқ кучларни қўллаб-қувватлашини билдириб, Суриядаги исёнчи ва террорчиларга қарши ҳаво зарбаларини бера бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG