Линклар

logo-print

Ўн ойда ўзбек сўми 9 фоиздан кўпроққа қадрсизланди


Ўзбек сўмининг 500 мингги АҚШнинг 100 долларига тўғри келмоқда.

Ўзбек сўмининг 500 мингги АҚШнинг 100 долларига тўғри келмоқда.

Жорий йилнинг ўн ойи мобайнида Ўзбекистон миллий валютаси долларга нисбатан расман 9,36 фоизга қадрсизланди. Ўн ой ичида доллар расмий курси 226 сўм 82 тийинга кўтарилган.

Қора бозорда эса шу давр мобайнида доллар сўмга нисбатан 45 фоизга қимматлаган.

Ўзбекистон қора бозорида долларнинг навбатдаги қимматлаши ўтган шанба ва якшанба куни кузатилган. Марказий Осиё янгиликлар хизматининг маълум қилишича, 11 октябрдан бошлаб қора бозорда 1 доллар 4950-5000 сўмдан сотиб олиниб, 5000-5030 сўмдан сотила бошланди.

Газета.uz. нашрининг ёзишича, 13 октябрдан долларнинг Ўзбекистондаги расмий курси ҳам 14 сўмга қимматлаган. Бугунги кунда 1 долларнинг расмий қиймати 2649 сўм 22 тийинни ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG