Линклар

Владимир Путин ХВЖни Украинага қўшимча 3 миллиард доллар беришга чақирди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Президент Владимир Путин Халқаро валюта жамғармасини Украинага қўшимча 3 миллиард доллар маблағ ажратишга чақирди. Путинга кўра, бу пулни Украина қарзи ҳисобидан Россияга ўтказиб бериши керак.

“Ҳамкасбларингиз билан гаплашиб кўринглар. Менимча, мана бу тарзда ҳаракат қилинса осонроқ бўлади: Украинага бу 3 миллиард доллар берилса, у қарзни тўлаш имкониятига эга бўлади ва ҳар бир томон бундан рози бўлади”, деб айтган Путин 13 октябрь куни ҳукумат мажлисида.

Киев расмийлари Халқаро валюта жамғармаси Украинага берадиган 17, 5 миллиард долларлик молиявий кўмак ҳисобидан Россиянинг қарзлари тўлиқ тўланмаслигини ва бу иш босқичма-босқич амалга оширилишини билдирган. Бироқ Москва Киевдан қарзни ўз вақтида, яъни шу йилнинг декабригача тўлашни талаб қилмоқда.

2013 йилда Россия Украинанинг 3 миллиард долларлик давлат облигацияларини сотиб олган. Бу қарзни тўлаш муддати 2015 йил декабригача белгиланган эди.

XS
SM
MD
LG