Линклар

logo-print

Халқаро прокурор Россия-Грузия уруши пайтидаги ҳарбий жиноятларни ўрганмоқда


Халқаро жиноят суди прокурори Фату Бенсуда.

Халқаро жиноят суди прокурори Фату Бенсуда.

Халқаро жиноят суди прокурори 2008 йилдаги Россия ва Грузия уруши пайтида содир этилган ҳарбий жиноятларни, жумладан, тинч фуқароларга ҳамда тинчликни сақловчи кучларга қилинган ҳужумларни ҳар икки томондан туриб ўрганишини маълум қилди.

Халқаро жиноят суди прокурори Фату Бенсуда офисининг маълум қилишича, Грузия ҳам, Жанубий Осетия ҳам тинчликпарвар кучларга ҳужум қилгани тўғрисида далил-исботлар бор.

Прокурор, шунингдек, Россия Жанубий Осетияга қўшин киритганидан сўнг грузин миллатига мансуб 113 тинч фуқаро ўлдирилгани ва 18 500 грузин ўз уйидан мажбурий тарзда кўчирилиб, бадарға қилингани ҳақида далиллар борлигини билдирган.

Бадарға қилиш тадбири Жанубий Осетия ҳукумати томонидан амалга оширилган. Прокуратура Жанубий Осетиядаги грузинларни бадарға қилиш Россия ҳарбий кучлари кўмагида амалга оширилган бўлиши мумкин, деган таҳминни олға сурмоқда.

XS
SM
MD
LG