Линклар

logo-print

“Исломий давлат” террор гуруҳи мусулмонларни Россия ва АҚШга қарши жиҳодга чақирди.

“Мусулмонларга қарши салб юришини олиб бораётган россиялик ва америкаликларга мусулмон ёшлар жиҳод эълон қилмоғи керак”, - дея баёнот берди ИД вакили Абу Муҳаммад ал-Аднан.

АҚШ ва Россия Сурияда бири биридан алоҳида “Исломий давлат” жанггариларига қарши ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда.

Лекин, Вашингтон Сурияда Россия ҳаво учоқлари амалга ошираётган аксар ҳаво зарбалари асосан президент Башар ал-Ассадга қарши курашаётган исёнчиларга қарата бўлаётганини айтмоқда.

Human Rights Watch ташкилоти шу ой бошидан бери Суриянинг Хомс шаҳри атрофларида амалга оширилган Россия ҳужумлари оқибатида тинч ахоли орасидан камида 17 одам нобуд бўлганини билдирган.

Айни пайтда АҚШ ва Россия Сурия осмонида тўқнашувлар олдини олиш бўйича бугун музокаралар ўтказади.

XS
SM
MD
LG