Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:19

Тошкент ва Лаҳор ўртасида ҳаво қатнови очилади


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий ширкати келаси йилдан Тошкент-Лаҳор йўналиши бўйича ҳаво қатновини йўлга қўйиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов Покистон Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузҳат Содиғий билан ўтказган учрашуви чоғида маълум қилди.

Жаноб Содиқовга кўра, Тошкент-Лаҳор рейси 2016 йилнинг мартида очилиши мумкин.

Келажакда Тошкент ва Исломобод шаҳарлари ўртасида ҳам ҳаво қатнови йўлга қўйилиши режаланмоқда.

Шунингдек, ўзбек элчиси Фурқат Содиқов келаси ойда Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг Тошкентга сафари режаланаётганини ҳам маълум қилди.

XS
SM
MD
LG