Линклар

logo-print

Каримов Россияни Суриядаги ҳаракатлари учун танқид қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россияни Суриядаги бўмбабўрон ва янги қуроллардан фойдаланаётгани учун танқид қилди.

Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган элчихоналардан бирининг раҳбари сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

“Айрим давлатлар тўғри иш қилаяпмиз, деб ўйлайдилар. Аммо бирор жойга киришдан олдин у ердан қандай чиқишни ҳам ўйлаб кўриш керак”, деди Каримов Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов ташрифи доирасида ўтказилган расмий маросимда.

Айни пайтда, Регнум хабарига кўра, Каримов анъанавий шарқона дипломатия усулидан фойдаланган ҳолда, “чиқиш ҳақида бош қотирмай кириб олган” мамлакатнинг отини атамаган, бироқ нутқ мазмунидан маросим иштирокчилари гап Россия ҳақида кетаётганини англаганлар.

Ўз нутқида Каримов: “Замонавий қуролдан фойдаланаётганинг ҳақида мақтаниб бўлмайди, бу хавфли”, дея қўшимча қилган.

Ўзбекистон президенти 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг кенгаши мажлисида қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибида МДҲ доирасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашиш каби масалалар бор.

XS
SM
MD
LG