Линклар

Вашингтон Сурияда Россия билан ҳамкорлик имкони йўқлигини айтмоқда


Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест чоршанба кунги чиқишида Москванинг Суриядаги ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун бош вазир Дмитрий Медведев бошчилигида АҚШга делегация юбориш ҳақидаги таклифини Путиннинг “иложсиз”лиги аломати ўлароқ баҳолади.

Эрнестга кўра, бу таклиф рад этилган, чунки Москва ИШИДга қарши коалиция курашига ижобий ҳисса қўшишга тайёр бўлмагунича, Қўшма Штатлар Россия билан Сурияда ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш ниятида эмас.

Оқ уй матбуот котиби, Вашингтон нуқтаи назарича, Россия Сурияда фақат расмий Дамашқ ва Суриядаги вазиятни беқарорлаштиргани фош бўлган Эрон билангина ҳамкорликда ҳаракат қилаётганини урғулади.

Сешанба куни Владимир Путин рус учоқлари ҳаво зарбаларини ИШИД позицияларидан бошқа ерларга бераётганини иддао қилган Вашингтонни Москва билан ҳамкорликдан бош тортаётганликда айблаган ҳамда Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун АҚШ пойтахтига Медведев бошчилигидаги делегацияни юбориш таклифини киритганди.

XS
SM
MD
LG