Линклар

logo-print

Назарбоев ва Путин Тожикистондаги вазият юзасидан хавотир билдирди


Путин ва Назарбоев.

Путин ва Назарбоев.

15 октябрь куни Остонада қўшма матбуот анжумани ўтказган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия президенти Владимир Путин Тожикистондаги сўнгги воқеалар хусусида ташвиш билдирди.

Афғонистоннинг Тожикистонга туташ ҳудудлари кейинги ҳафталар давомида Толибон ва “Исломий давлат”га қўшилган жангари гуруҳлартомонидан ишғол қилинаëтган бир пайтда¸ Тожикистон ичкарисида ҳам қуролли исëн юзага чиққани бундай хавотирларга асос қилиб кўрсатилди.

Бугунги матбуот анжуманида Назарбоев шунингдек Қозоғистон ҳамиша Россиянинг энг яқин¸ энг ишончли қўшниси ва иттифоқчиси эканини алоҳида таъкидлади.

Арманистон¸ Беларус¸ Қирғизистон¸ Қозоғистон ва Россиядан таркиб топган Евроосиë иқтисодий иттифоқини мақтаган Назарбоев¸ бу блокка қўшилишни истаëтган давлатлар кўплигини таъкидлади.

Қозоғистон ва Россия муносабатларини ҳақиқий иттифоқчиликнинг мутлақ намунаси дея таърифлаган Путин¸ икки давлат Каспий денгизи тубидаги нефтни қазиб олиш бўйича улкан лойиҳа устида ишлаëтганини билдирди.

Путин ва Назарбоев учрашуви Остона бошланадиган МДҲ саммити арафасида бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG