Линклар

Туркманистон Ташқи ишлар вазири Вашингтонга сафар бошлади


Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов.

Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов.

15 октябрь куни Туркманистон дипломатлари раҳбари Рашид Мередов бошчилигидаги Ашхобод делегацияси Вашингтонга сафар бошлади.

Туркман делегациясининг Вашингтонда ўтказадиган бу йилги учрашувлари мамлакатдаги иқтисодий ва хавфсизлик вазияти кескин ëмонлашаëтган бир пайтга тўғри келди.

Туркман иқтисодининг асосий даромад манбаи ҳисобланган табиий газ нархи бугунга келиб икки йил олдингига нисбатан икки бараварга арзонлади.

Айни пайтда¸ Туркманистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудлари бевосита Толибон қўлига ўтаëтгани муносабати билан мамлакат хавфсизлиги ҳам таҳдид остида қолмоқда.

Шу муносабат билан Вашингтон музокараларида асосан иқтисодий ва ҳарбий ëрдам масалаларининг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Туркман делегацияси сафари арафасида бир гуруҳ журналист ва ҳуқуқ фаоллари Рашид Мередовга очиқ хат билан мурожаат қилиб¸ мустақил журналист Сапармамед Непесқулиевни озод қилишни сўрадилар.

Озодлик радиоси билан ҳам ҳамкорлик қилиб келган Непесқулиев тақдири июль ойида ҳибсга олинганидан бери¸ номаълумлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG