Линклар

Обама АҚШ аскарларининг Афғонистондан чиқиш режаси кечикишини эълон қилади


Ҳозирда Афғонистонда 9800 нафар АҚШ ҳарбийси бор.

Ҳозирда Афғонистонда 9800 нафар АҚШ ҳарбийси бор.

Бугун АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистондан Америка ҳарбийларини олиб чиқиш жараëнининг аввал белгиланганидан кўра кечикишини эълон қилиши кутилмоқда.

Дастлабки режага кўра¸ 2016 йилдан сўнг Афғонистонда жами 5500 нафар Америка ҳарбийси қолиши кутилаëтган эди. Оқ уй расмийларига мувофиқ¸ Обама келаси йил охирига қадар ҳозирги 9800 нафар ҳарбийни Афғонистонда қолдиришга қарор қилган. Ундан кейин қанча АҚШ ҳарбийси Афғонистонда қолишининг вазиятга қараб қўмондонлар томонидан ҳал қилиниши кутилмоқда.

АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар 13 йиллик урушдан сўнг ўтган йили Афғонистондаги жангавор амалиëтларни тўхтатган ва Обама ўз президентлик муддати охирига қадар Америка қўшинларини деярли тўлиғича олиб чиқишни режалаган эди.

Аммо кейинги ойлар давомида Толибон ва “Исломий давлат” жангариларининг Афғонистон шимолий вилоятларини ишғол қила бошлагани бу режага ўзгартиш киритди.

XS
SM
MD
LG