Линклар

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги диний эркинлик вазиятини танқид қилди


АҚШ Давлат департаментининг Халқаро диний эркинликлар вазиятига оид янги ҳисоботида Ўзбекистон ҳукумати “миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш” мақсадида диний эркинларни чеклаëтганлик учун танқид қилинди.

Йиллардан бери Ўзбекистон АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликлар борасида “алоҳида хавотирга молик” давлатлар рўйхатига киритиб келинмоқда.

Давлат котиби Жон Керри томонидан тақдим этилган янги ҳисоботда ҳам Ўзбекистонда расман рўйхатга олинмаган диний гуруҳлар эътиқод эркинлигининг чекланаëтгани¸ ўзбекистонликларнинг ўз диний эътиқодини ўзи эркин танлай олмаслиги танқид қилинган.

Тахминларга кўра¸ ҳозирда Ўзбекистон қамоқхоналарида диний эътиқоди учун қамалган 15 мингга яқин маҳбус сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG