Линклар

logo-print

Каримов Остонада Назарбоев билан учрашади


Ислом Каримов ўз қозоғистонлик ҳамкасби билан ўтган йил ноябрида Остонада учрашган эди.

Ислом Каримов ўз қозоғистонлик ҳамкасби билан ўтган йил ноябрида Остонада учрашган эди.

Ислом Каримов МДҲ давлат раҳбарларининг 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахтида ўтказиладиган навбатдаги йиғинида қатнашади ва Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, саммит доирасида қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашади.

Остонадаги МДҲ саммити кун тартибидаги асосий масалаларнинг ҳамдўстлик доирасида ҳамкорликни кучайтириш, халқаро ва минтақавий муаммолар борасида фикр алмашиш экани хабар қилинди.

Шунингдек, саммитда МДҲга аъзо мамлакатлар орасида 2020 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясининг қабул қилиниши, ташқи чегаралар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастур ҳамда фавқулодда ҳолатлар олдини олиш бўйича ҳамкорлик дастурининг тасдиқланиши кутилмоқда.

МДҲ саммити ва Назарбоев билан учрашув арафасида ўтган ҳафта туркман ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедовни Тошкентда қабул қилган Ислом Каримов минтақадаги трансчегаравий дарëлар сувини тўсиб¸ сум омборлари қуриш режаси Марказий Осиëда урушга олиб келиши мумкинлигидан яна бир бор огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG