Линклар

Мирзиëев бу йилги пахта режаси бажарилганини билдирди


Шавкат Мирзиëев.

Шавкат Мирзиëев.

13-14 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган XI Халқаро пахта ва тўқимачилик кўргазмасида қатнашган Бош вазир Шавкат Мирзиëев¸ 2015 йилги пахта режаси об-ҳавонинг яхши келгани туфайли муддатидан олдин бажарилгани ҳақида ҳисоб берди. Унга кўра¸ бу йил ҳам мамлакатда 1 миллион тоннага яқин пахта толаси олинган.

Мирзиëев шунингдек жорий терим мавсумида терилган ўзбек пахтасининг 98 фоизи олий ва биринчи навли эканини билдирди.

Ўзбекистоннинг босқичма-босқич пахта толаси экспорт қилувчи давлатдан пахтадан ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари сотувчи давлатга айланаëтганини таъкидлаган Бош вазир¸ кейинги беш йил давомида Ўзбекистонда хориж сармояси билан ҳамкорликда 100 дан ошиқ тўқимачилик корхонаси қурилганини билдирди.

Айни пайтда¸ оддий ўзбекистонликлар¸ шунингдек ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон ҳукуматининг пахта режасининг бу йил ҳам мамлакатда мисли кўрилмаган мажбурий меҳнат ва фермерларни жазолаш орқали бажарилганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG