Линклар

logo-print

Украина БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзосига айланди


БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисларидан бири.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисларидан бири.

Украина 2016-2017 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзосига айланди.

“Россия тажовузи қабатида Хавфсизлик Кенгашига сайланиш биз учун айниқса муҳим бўлиб ҳисобланади. Биз илк бор Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси Украинага қарши гибрид уруш олиб борувчи агрессор бўлган ва тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган мутлақо уникал вазиятга эга бўлиб турибмиз”, деди Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин.

Хавфсизлик Кенгаши муваққат аъзосига айланганлар орасида Миср, Япония, Сенегал ва Уругвай каби мамлакатлар ҳам бор. Улар аввалги муваққат аъзолар – Литва, Чили, Урдун, Чад ва Нигерия ўрнини эгаллайдилар.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 15 аъзодан иборат бўлиб, унда Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Франция доимий аъзо мақомидадир. Бу давлатлар олинган қарорларга вето қўйиш ҳуқуқига эга.

XS
SM
MD
LG