Линклар

Ўзбекистон пахта экспорти бўйича ўз улушини аввалгидек миқдорда сақлаб қилмоқчи


Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш шу кунгача давом этаётир.

Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш шу кунгача давом этаётир.

2015-2016 йилги мавсумда Ўзбекистон жаҳонда пахта толасини сотиш бўйича ўзининг 7 фоизлик улушини сақлаб қолади ва тақрибан 550 минг тонна тола экспорт қилади. Бу ҳақда пайшанба куни Тошкентда очилган 11-халқаро пахта ярмаркаси доирасидаги конференцияда ёйинланмиш материалларда айтилган.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги маълумоти кўра, бу мавсумда ҳам ўзбек пахтасининг асосий харидори аввалгидек Бангладеш (29 фоиз), Хитой (26 фоиз), Жанубий Корея (7 фоиз) ва Эрон (5 фоиз) бўлади.

“Кейинги йиллардаги ўртача ҳосилдорликдан келиб чиққан ҳолда, 2015 йилги ҳосилдан ҳам 1 миллион тоннага яқин тола ишлаб чиқарилишини кутяпмиз”, дея иқтибос келтиради Газета.уз нашри “Ўзпахтасаноат” ассоциацияси раёсатининг раиси Фарҳод Омонов сўзларидан.

Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 миллион тоннага яқин пахта хомашёси ва 1 миллион тоннадан ортиқроқ пахта толаси ишлаб чиқарилади.

Ўзбек расмийлари пахтачиликдаги ютуқлардан баҳс этаётган бир пайтда оддий ўзбекистонликлар ҳамда ҳуқуқ фаоллари ҳукумат пахта режасини йилдан-йилга мисли кўрилмаган мажбурий меҳнат ва фермерларни жазолаш орқали бажарилганини таъкидлаб келмоқда.

Совет даврида Ўзбекистонда етиштирилган пахтанинг 70 фоизгача бўлган қисми машиналар ёрдамида териб олинган. Пахта териш мавсумида далаларда 50 мингтагача машина ишлаган. Ҳозир эса пахтанинг 90 фоизи қўлда териб олинмоқда.

XS
SM
MD
LG