Линклар

logo-print

OzodNazarSharh: “Биз раҳбарлар халқ зеҳниятидан ўз манфаатимиз учун фойдаланаяпмиз”


OzodNazarнинг шовотлик Қаҳрамон ака иштирокидаги сони, суҳбатдошимизнинг фикрлари, айниқса унинг Ўзбекистонда колхозларни қайта тиклаш лозим, деган фикри тингловчиларимиз орасида катта қизиқиш ва эътирозлар уйғотди ва мавзуни 15 октябрда собиқ фермер Акрамжон Маҳмудов билан давом эттирдик.

Қаҳрамон ака иштирокидаги эшиттириш ортидан келган шарҳлардан бирини қуйида эълон қилмоқдамиз. Шарҳ Fozil деган имзо билан келди. Fozil тўғрисида қўшимча маълумотга эга эмасмиз. Лекин матн мазмунидан унинг Ўзбекистонда раҳбар лавозимда ишлаши, қишлоқ хўжалигини ва унинг муаммоларини билиши сезилиб турибди.

Fozilнинг шарҳини қисқартирмай мутлақо таҳрирсиз, ҳатто тиниш белгиларига ҳам тегмай эълон қилаяпмиз. Матнни ўқишингиз ва уқишингиз осон бўлсин учун уни бир неча қисмга бўлдик ва уларни сарлавҳаладик ҳамда муаллифнинг баъзи фикрларини иқтибос сифатида алоҳида илдик.

OzodNazarнинг сўзбошиси шу ерда тугади.

Буёғи Fozilнинг матни:

Қаҳрамон Ака ва Акром Акаларнинг Озод Назардаги фикрлари ва билдирилган шарҳларга қўшилган ҳолда қуйидаги фикрларимни баён этмоқчиман.

Ер қандай қилиб фермерларга бўлиб берилган эди?

Аввало, колхоз ва совхозларнинг тугатилиши мамлакатда бозор муносабатларини жорий этиш юзасидан қилинган бир чора-тадбир эди.

Биринчи босқичда улар ширкатларга ва ундан кейин ширкатлар тарқатилиб ер фермерлерга бўлиниб берилди.

Ўша пайтда Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор чиқардики, унда ерни тақсимлашда ширкат хўжалиги раислари иштирок этмасин ва махсус комиссия ҳокимият таркибида тузилсин деб, гўёки раис комиссия таркибига кирса ҳамма ерларни ўз одамларига бўлиб берармиш.

Амалда ўша махсус комиссия аъзолари деярли ерларни одилона тақсим этмадилар, кимни пули бўлса ўшаларни пулини олиб фермер қилиб қўйдилар.

Амалда ўша махсус комиссия аъзолари деярли ерларни одилона тақсим этмадилар, кимни пули бўлса ўшаларни пулини олиб фермер қилиб қўйдилар, бу жараёнда прокуратура ходимлари ҳам ўз манфаатлари йўлида максимал фойдаландилар.

Шу жиҳатдан Қаҳрамон Ака ва Акром Акани гаплари тўғри.

Натижа қандай бўлди?

Лекин асосий масала шундаки, колхоздан ширкатга ва ундан фермерликка айлангани билан Сарвар Усмон таъкидлаганларидек, фақат шакл ўзгарди, мазмун эса асл ҳолида қолди.

Ҳозирги қишлоқ хўжалигида қилинаётган бошқарув тизими ўша Совет давриникидан фарқ этмайди ва ундан ҳам ўтиб кетди.

Фермерлар орасида ҳақиқатда бепарво, ерни тилини тушунмайдиган, қишлоқ хўжалик илмини эгалламаганлар бор ва шунинг билан биргаликда азалдан фақат калтак ва ҳақорат тилини тушунадиганлар ҳам кам эмас.

Аммо биз раҳбарлар ақлли бўлсак ва ниятимиз шу соҳани ривожлантириш, фермерларни бойитиш орқали халқни фаровонлигини таъминлаш бўлса, бундай иллатларни йўқ қилиш йўлини ахтаришимиз керакку, биз-чи, аксинча ўша халқ зеҳниятидан ўзимизни манфаатимиз учун фойдаланмаяпмизми?

Агар бозор иқтисодиёти принципларини шунча йиллар давомида босқичма-босқич ҳалолллик билан жорий этганимизда эди, бугунга келиб фермерлар орасида рақобат кураши авж олиб ўша биз таъкидлаган ит ҳам бит ҳам рақобат курашига бардош беролмай ерини ташлаб кетарди ёки кимгадир қўшиларди ёки банкрот бўларди ва ҳоказо.

Бизда эса жуда ҳам кам миқдордаги фермерлар маъмурий ёки бошқа ресурсларидан фойдаланиб бойимоқда, асосий фермерлар эса фақат қора қозонни қайнатиш учун ишлаяпти.

Бу бозор иқтисодиётининг қонуни. Бизда эса жуда ҳам кам миқдордаги фермерлар маъмурий ёки бошқа ресурсларидан фойдаланиб бойимоқда, асосий фермерлар эса фақат қора қозонни қайнатиш учун ишлаяпти.

Токи, фермер ўзини ернинг ҳақиқий соҳиби деб ҳис қилмас экан, унда бу соҳада ривожланиш бўлмайди.

Ҳозир колхозларни қайта ташкил этиш билан мурод ҳосил этилмайди.

Бошқа давлатларда қандай?

Жаҳон қишлоқ хўжалиги тараққиётини таҳлил этсангиз, кўплаб мамлакатлар қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар олиб боришлари натижасида ушбу соҳада ишловчилар сони кескин қисқарган ва унинг ўрнида бу соҳага янги техника ва технология кириб келган.

АҚШда қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар умумий банд аҳолининг 3 фоизини ташкил этади, қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши 2-3 фоиз атрофида, шундай бўлишига қарамасдан, АҚШ дунёда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллайди ва ўз ички бозорини тўла таъминлайди.

​Айни бир пайтда урбанизация даражаси ошиб қишлоқ хўжалигидаги ишчи кучлари индустрия соҳасига ўтиб кетган. Бир мисол, айни пайтда АҚШда қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар умумий банд аҳолининг 3 фоизини ташкил этади, қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши 2-3 фоиз атрофида, шундай бўлишига қарамасдан, АҚШ дунёда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллайди ва ўз ички бозорини тўла таъминлайди.

Албатта, ўзида етиштириш учун табиий шароит бўлмаган маҳсулотларни импорт ҳам қилади.

АҚШда қишлоқ хўжалиги 100 фоиз суғурталанган ва табиий офат сабабли фермерлар зарар кўрса давлат уни тўлалигича қоплайди, бундан ташқари баъзи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун фермерларга турли субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратилади.

АҚШ қишлоқ хўжалиги билан бизникини солиштириш ҳали эрта, аммо Осиёдаги кўплаб давлатларда ҳам қишлоқ хўжалик интенсив ишлаб чиқариш усулига ўтган.

Бизнинг қишлоқ хўжалигимизни ўзига хос хусусиятлари бор, яъни асосан у суғориладиган ерларга бўлинади, бу эса сувдан оқилона фойдаланишни талаб этади ва қурғоқчилик пайтида соҳа ривожига тўсқинлик қилади.

Энди бошқа табиий омиллар ҳамма давлатлар қишлоқ хўжалиги учун бир хил. Бизда йилнинг қарийб 300 куни қуёшли бўлгани учун етиштириладиган мева ва сабзавотларимизнинг таъми жуда маззали.

Исроилда қишлоқ хўжалиги жуда ҳам тараққий этган, аммо улар етиштирадиган маҳсулотларнинг таъми бизникидай эмас. Шунинг учун бизда ўз маҳсулотларимиз билан дунё бозорида рақобат қилиш учун табиий имконият мавжуд.

Нима қилмоқ керак?

Қишлоқ хўжалигида ҳозирги шаклланган феодал типидаги бошқарувни барҳам топтириб, бу соҳани рривожлантириш учун фермерларга эркинлик бериш керак.

Қишлоқ хўжалигида ҳозирги шаклланган феодал типидаги бошқарувни барҳам топтириб, бу соҳани рривожлантириш учун, биринчидан, таъкидланганидек, фермерларга эркинлик бериш керак, давлат буюртмаси бўлган маҳсулот етиштириш керак бўлган ҳолда давлат билан фермер ўртасида ўзаро манфаатли, адолатли шартнома тузиш керак, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари адолатли қилиб ўзаро келишган ҳолда белгиланиши лозим.

Масалан, битта фермер 1000 тонна пахта етиштириши керак бўлса, амалдаги қонунлар бўйича шу миқдорни бажарса 500 тоннасини давлатга ва 500 тоннасини ўзи мустақил сотиши керак, қани бунинг ижроси?

Давлат шартнома тузаётганда пахтани нархини жаҳон пахта бозори ўртача нархига нисбатан 70 фоиз қилиб фермердан сотиб олса, бундан фермер манфаат кўради ҳамда қолган 50 фоизини ўзи мустақил сотса фермердан бой одам бўлмайди.

Менимча, давлат шартнома тузаётганда пахтани нархини жаҳон пахта бозори ўртача нархига нисбатан 70 фоиз қилиб фермердан сотиб олса, бундан фермер манфаат кўради ҳамда қолган 50 фоизини ўзи мустақил сотса фермердан бой одам бўлмайди.

Шу ҳолат бўлганда фермерда табиийки соҳани ривожлантиришга рағбат пайдо бўлади, у қўшимча маблағга фақат уй қурмасдан яна янги техника ва технология сотиб олиш имкониятига эга бўлади, натижада иш жараёнида техниканинг улуши ошиб боради, аёллар, болалар оғир иш қилишдан озод бўладилар, болалар шу пайтда ўқишлари учун вақт ва имконият пайдо бўлади.

Шунингдек, ҳозирги мажбурий меҳнатга ҳам барҳам берилади.

Булар ҳаммаси бир занжирдек бир омил иккинчи омилни келтириб чиқаради. Фермер ўзи мустақил жаҳон бозорига сота олмаса, бу иш билан бошқа хусусий фирмалар шуғулланиши мумкин, керак бўлса, фермерлар пулни мазасини тотиб кўрса ўзлари йўлини қидириб топишади, фақат биз уларга эркинлик берайлик.

Иккинчидан, ер ҳақиқатда давлатнинг геофонди уни асраш, бойитиш даркор, баъзи фермерлар билиб ё билмай ўзларининг ўқувсизликлари ёки калта тушунишлари билан ердан оқилона фойдаланмасдан унинг таркибини бузишлари мумкин.

Бунинг олдини олиш учун ўша замонавий бозор муносабатларига тўғри келадиган қонуний ҳужжатларни қабул қилиб амалга ошириш керак.

Учинчидан, давлат буюртмаси бўлмаган маҳсулотларга фермерни ихтиёрига бериб қўяйлик, нимани хоҳласа шуни эксин, талаб ва таклиф унга регулятор бўлади, бизлар нима қиляпмиз, ана бунча пиёз эк, бунча ошқовоқ эк деб, қоғозда “нодавлат ва нотижорат ташкилот” амалда эса тўла ҳамма нарсага аралашадиган маҳалла фаоллари ерма-ер, уйма-уй текшириб юришади.

Қани фуқаролик жамияти, қани эркинлик? Қани бозор элементлари? Кейинги масала ўша давлат буюртмаси бўлмаган маҳсулотларни ҳам фермер ўзи хоҳлаган нархда ва хоҳлаган жойда сота олмаяпти, сал нарх ички бозорда кўтарилса ҳали Қозоғистон ҳали Қирғизистон чегарани ёпиб қўйяпмиз гўёки биз халқимизни ўйлаяпмиз.

Ахир уруғлик, кимё маҳсулотлари, техника сотиб олишда фермер бозор нархида сотиб оладику,биз кимё заводига ана бу нархда сотасан демаймизку.

Ахир уруғлик, кимё маҳсулотлари, техника сотиб олишда фермер бозор нархида сотиб оладику,биз кимё заводига ана бу нархда сотасан демаймизку.

Фермер маҳсулотини юқорироқ нархда сотса унинг даромади ошади ва унинг саноат маҳсулотига талаби ҳам ошади. Олдин ҳам ёзганман бу бозор иқтисодиётининг қонунияти.

Тўртинчидан, давлат билан фермер ўртасидаги муносабатлар фақат солиқ механизми орқали бўлиши керак. Адолатли солиқ ставкасини ўрнатиш керак, суғурта тизими амалда ишлаши лозим.

Бешинчидан, Фермерлар Ассоциацияси номига фаолият кўрсатмасдан фермерларнинг ҳақиқий уюшмасига айланиши керак.

Олтинчидан, юқорида ёзганимдек, бизда қишлоқ хўжалиги хусусиятларидан келиб чиқиб қишлоқ жойларида кичкина мини заводлар, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар барпо этиш керак, бу иш қилиняпти, бироқ самарадорлиги паст, агар фермерга эркинлик берилса буни ҳам йўлини топишади ўзлари.

Бу йўл билан қишлоқда янги иш ўринлари яратилади, урбанизация даражаси ошиб боради ва мамлакатда саноатлашиш даражаси ҳам кўтарилиб, индустрия ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ЯИМдаги улуши ортади. Бу йўл билан Россияда сарсон-саргардон бўлиб юрганларнинг бир қисми қайтиб ўз иссиқ гўшасига қайтади.

Умуман, ташқи ишчи кучи миграцияси ҳамма жойда бор, агар унинг ҳиссаси мамлакат умумий меҳнат ресурсларининг 5-10 фоиз атрофида бўлса нормал ҳолат ҳисобланади, аммо бизда тахминан 12 миллион ишчи кучининг 4-5 миллиони ташқарида бўлса бу жуда ҳам ташвишли.

Ҳамма гап шундаки, биз қишлоқ хўжалигини қоғозда ислоҳот этяпмиз, бу бир,

қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулоти бўлган пахтани етиштирувчи унинг фойдасини кўрмасдан балки уни сотиш бир гуруҳ кишилар ёки муассаса қўлида бўлиб, пахтадан келаётган даромад уларнинг чўнтагига тушяпти бу икки,

бу масалани ҳал этиш ўрнига сохта ватанпарварлик ғоялари ташвиқот қилинмоқда, мажбурий меҳнат жаҳон ҳамжамияти томонидан танқид қилинганда янги тадбир ўйлаб топишди, кўзбўямачиликка ҳали қайсидир артист, ҳали қайсидир имом ёки бошқаси далага бориб гўё пахта теряпти, уни реклама қилишяпти, мақсад ҳақиқатда бу ватанпарварлик ва ҳамма шу ишга ихтиёрий киришгандек.

Озодбек Назарбеков ҳақиқатда шунчалик ватанпарвар бўлса, битта раскладушкага кўрпа-ёстиғини солиб Мирзачўлга борсин.

Бу Озодбек Назарбеков ҳақиқатда шунчалик ватанпарвар бўлса, битта раскладушкага кўрпа-ёстиғини солиб Мирзачўлгами ёки Жиззахнинг бир чўлигами борсин, талабалар каби 1-2 ой уларнинг шароитида яшасин, 80ми 100 кг ми нормани бажарсин ёки бошқаларга ҳам шу гап, хўжакўрсинга 1 кун бориб расмларни қўйиб, нима бизлар шунчалик гўлми, бу уч,

Абдураҳмон Ака рақобат деганлар, ҳақиқий ҳалол рақобат фақат бозор иқтисодиётида бўлади, бозор муносабатларини жорий этмасдан, фермерларни ўқувсизлигини баҳона қилиб уларни ҳақорату бошқа маъмурий йўллар билан бошқариш бу бозор эмас, агар фермерлар эркин бозор шароитида қандайдир хатоликларга йўл қўйсалар уни замонавий Суд тизими орқали адолатли ҳал этиш керак, бу тўрт,

Комуна ёки ҳоказо ихтиёрий уюшмалар ташкил этиш ва Ҳокимият аралашмаслиги ҳам замонавий бозор муносабатларида ва фуқаролик жамиятида бўлиши мумкин, бу беш,

Биз пахтага сиғинишимиз керак эмас, пахта миллий бойлик бўлади қачонки, унинг меҳнати ортидан халқ фаровон бўлса.

пахта бизнинг миллий бойлигимиз деган эски шиорни ташлаш керак, биз пахта етиштираётганлигимиз бу табиий ихтисослашув ва агарки унинг ўрнига қайсидир бошқа маҳсулотдан фермернинг чўнтагига ёки давлатнинг хазинасига кўпроқ даромад тушадиган бўлса ўша маҳсулот экилиши керак, биз пахтага сиғинишимиз керак эмас, пахта миллий бойлик бўлади қачонки, унинг меҳнати ортидан халқ фаровон бўлса, бу олти,

биз пахтани етиштириш билан бирга уни қайта ишлаш ва у билан боғлиқ соҳаларни жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф асосида ривожлантиришимиз керак, бу етти,

ва ниҳоят фақат эркинлик ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида фермерларимиз қишлоқ хўжалигини модернизация қила оладилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG