Линклар

Давлат музейидан ўғирланган картиналар МХХ собиқ мулозими уйидан топилди


Бу картиналар Давлат музейидан ўғирланиб, ўрнига сифатсиз қалбакилари осиб қўйилгани ҳақида Озодлик ўтган йили хабар қилган эди.

Бу картиналар Давлат музейидан ўғирланиб, ўрнига сифатсиз қалбакилари осиб қўйилгани ҳақида Озодлик ўтган йили хабар қилган эди.

Ўзбекистон Давлат санъат музейидан ўғирланган картиналар Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ мулозими уйидан топилди. Ўзбекистонда чиқадиган ярим-расмий нашрларнинг билдиришича, Миллий хавфсизлик хизмати ўтказган тезкор операция натижасида XIX-XX асрларга оид 32 картина “Ўзбекистон фуқароси Юрий Савинков уйидан топилган”.

Гап Александр Николаевнинг “Болакай расми”, “Мева ушлаб турган қиз”, Оганес Татевосьяннинг “Чойхона”, “Бухоро”, “Денгиз”, Николай Караханнинг “Ҳовуз бўйидаги қизлар”, Рихард-Карл Зоммернинг “Тоғ дарёси устидан кўприк”, “Шашликхона” каби картиналар ҳақида кетмоқда.

Бу картиналар давлат музейидан ўғирланиб, ўрнига сифатсиз қалбакилари осиб қўйилгани ҳақида Озодлик ўтган йили хабар қилган эди.

МХХ полковниги ва Интерполнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси собиқ директори Юрий Савинков қамоққа олиниб, тергов қилинаётгани тўғрисида ҳам Озодлик август ойида хабар қилган.

МХХ ходими Лазиз Ибодхўжаевга таяниб берилаётган хабарда Савинковнинг ўзи ҳам мазкур идоранинг собиқ мулозими экани эслатилмаган.

Савинковнинг тергов остида эканига оид тасдиқ ярим расмий ўзбек матбуотида илк бор берилмоқда.

XS
SM
MD
LG