Линклар

Қозоғистонда МДҲ саммити бошланди


Қозоғистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги етакчиларининг тор доирадаги учрашуви бошланди. Давлат раҳбарлари 17 ҳужжат, жумладан халқаро террорчиликка қарши кураш ва 2020 йилгача ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни имзолашди.

Қозоғистоннинг Бурабай шаҳрида ўтган учрашувда келишувларни Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари имзолади.

Учрашувда Молдова, Туркманистон ва Украина ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Россия Президенти Владимир Путин “Афғонистондаги вазият мураккаблашаётгани” боис ҳарбий ҳамкорликни оширишга эҳтиёж пайдо бўлганини баён қилди.

Афғонистондаги исломий террорчиларнинг асосий мақсадларидан бири “Марказий Осиё минтақасига кириш”, дея таъкидлади Путин. Ҳарбий ҳамкорлик келишуви бу таҳдидга қарши “муштарак тайёргарлик”ни таъминлайди, дея қўшимча қилди у.

Путин шунингдек, Россиянинг Суриядаги ҳарбий интервенциясини ёқлаб, у ерда “Исломий давлат” экстремист гуруҳи сафида жанг қилаётган МДҲ фуқаролари потенциал таҳдид туғдиришидан огоҳлантирди.

Саммит арафасида, Ўзбекистон Презденти Ислом Каримов Россияни Суриядаги ҳарбий амалиётлари учун танқид қилгани ҳақидаги хабарлар рус матбуотида пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG