Линклар

Россия генерали Сурияда "бирлашган ҳарбий база" қуриш режаларини эълон қилди


Картополовнинг айтишича, Россия қўшинлари Сурияда 380та нишонга қарши 600 марта ҳужум уюштирган.

Картополовнинг айтишича, Россия қўшинлари Сурияда 380та нишонга қарши 600 марта ҳужум уюштирган.

Россия Сурияда “Исломий давлат” жангариларига қарши кураш мақсадларида ишлатиш учун “бирлашган ҳарбий база” қуришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда “Комсомольская Правда” газетасига интервью берган Россия қуроли кучлар бош штаби қўмондони муовини Андрей Картаполов билдирди. 16 октябрь куни эълон қилинган интервьюда генерал “бу барча компонентлар – флот, авиация ва пиёда қўшинларни ўз ичига олувчи ягона база бўлади”, дея билдирди.

Картополовнинг яна айтишича, Ўрта ер денгизда доимий жойлашган Россия флоти Суриядаги нишонларни уришда ишлатилиши мумкин.

Генерал Картаполов Россия ҳисоб-китобларига кўра, Сурия ва Ироқда 40 мингдан 50 минггача “Исломий давлат” жангариси бор, дея билдирди. Россия, дея қўшимча қилди у, Сурияда “мўътадил мухолифат” бор деб ҳисобламайди. “Қўлида қурол билан қонуний ҳокимиятга қарши курашаётган бирор шахсни мўътадил деб айта оласизми”, дея таъкидлади Картаполов.

Унинг таъкидлашича, Россия қўшинлари Сурияда 380та нишонга қарши 600 марта ҳужум уюштирган.

Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар Россиянинг Суриядаги ҳарбий интервенцияси президент Башар Ассад ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг мухолифларига қарши қаратилганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG