Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:00

OzodlikOnline: Муҳожир ўзбекнинг боласи она тилини сақлаб қола оладими?


21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 26 йил тўлади. Бу давр ичида ўзбек тили давлат мақомига кўтарила олмадигина эмас¸ балки кундалик тарзда унда гапирадиган миллионлаб одамдан ҳам ажради. Бугун ўзбек тили ташувчиси деб таснифланувчи миллионлар оиласи билан муҳожиратга кетди ва ўз тилида ўқиш¸ ишлаш эҳтиëжидан маҳрум бўлди.

Расман сони 30 миллиондан ошгани айтиладиган Ўзбекистон аҳолисидан қанчасининг бугун хорижга муқим яшаш учун кўчиб кетганига оид аниқ маълумот йўқ.

Ўзбек тили ўзини ташувчи бўлган аҳолини бошқа тиллар устивор юртларга бой бериш баробарида¸ мамлакат ичкарисида ҳам ўз мавқеини муттасил йўқотиб бормоқда.

OzodlikOnline: Муҳожир ўзбекнинг боласи она тилини сақлаб қола оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:25:04 0:00

Давлат идораларида ҳамон рус тилида ҳужжат ва сўзлашув тили бўлиб қолаëтгани¸ ўзбек мактабларидаги таълим сифатининг кескин пасайиб кетгани таъсирида борган сари кўпроқ ўзбек оилалари ҳам ўз фарзандларини рус тилидаги ўқиш муассасаларига бермоқда.

Мамлакат ичкарисида давлат тилига лойиқ мавқе топмай келаëтган ўзбек тилини хориждаги ўзбекларнинг кўпчилиги осонлик билан кундалик муомаладан чиқариб юбормоқда.

Энг яхши ҳолда¸ ошхона тили даражасида яшаб қолаëтган ўзбек тилини кейинги авлодлар ҳам ўрганиши лозимлигига ишонувчилар сони ҳам кун сайин сийраклашмоқда.

OzodlikOnline: Муҳожир ўзбекнинг боласи она тилини сақлаб қола оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:22:52 0:00
Бевосита линк

Ана шундай шароитда АҚШдаги “Чикаго Ўзбек-Америка ассоциацияси” нодавлат, нотижорат ташкилоти Ўзбекистонда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 26 йиллиги муносабати билан АҚШ ва Канадада яшовчи ўзбек болалари орасида "Олтин қалам" иншолар танловини эълон қилди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган тилга олинган ташкилот президенти, 62 яшар Олимжон Шариповнинг айтишича, бундай танловдан мақсад болаларга она тили – ўзбек тилини ўргатиш, уларнинг ватанпарварлик ҳисларини кучайтириш, она тилига, миллатига нисбатан муҳаббат уйғотишдир.

Хорижга кўчган миллионлаб ўзбеклар орасидаги энди-энди бўй кўрсата бошлаган бундай ташаббуслар биринчи авлод муҳожирларининг ўзлари дуч келган янги муаммо - муҳожиратда туғилиб катта бўлаëтган фарзандларининг она тилидан мосуво бўлиш эҳтимолидан ташвишда экани ифодасидир.

Бундай хавотир Сизда ҳам борми?

Бўлса¸ Сиз муҳожиратда катта бўлаëтган болаларингизнинг ўзбек тилида гапириш¸ ўқиш ва ëзиш имконига эга бўлиши учун нима қилаяпсиз?

Келажагини Россия¸ АҚШ ëки бошқа давлатлар билан боғлаган ўзбек болаларининг ўз тилини ўрганиши керакми¸ деган саволга жавобингиз қандай?

Ўзбек тилининг муҳожиратдаги ўзбеклар орасида яшаб қолиши учун масъулият кимнинг зиммасида?

19 октябрь ¸ душанба куни Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Бу ҳақдаги мулоҳазаларингиз билан Озодликнинг Skype манзиллари орқали мулоқотда иштирок этишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG