Линклар

logo-print

Қозоғистонда бўлиб ўтган МДҲ саммитида қатнашган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги, ўзаро курашаётган томонларни БМТ кузатуви остида муросага келтириш лозимлигини таъкидлади.

- Афғонистондаги вазият қандай кечишидан қатъи назар, шуни тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Афғонистон муаммосини фақат бир йўл, яъни БМТ хомийлигида тинч сиёсий музокаралар ўтказиш ва ўзаро курашаётган томонларни муросага келтириш орқалигина ҳал этиш мумкин. Бошқа йўл йўқ, – деди Ислом Каримов.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, сўнгги ойларда толибларнинг Афғонистон шимолидаги айрим ҳудудларни босиб олиш уринишлари ҳукумат кучларининг жанггари гуруҳлар олдида ожизлиги, ҳукумат эса мамлакатда хавфсизликни тўлиқ таъминлашга қодир эмаслигини намаён қилган.

Остонада 16 октябрь куни бўлиб ўтган саммитда Россия, Белaрус, Арманистон президентлари ҳамда Марказий Осиёнинг Туркманистондан ташқари тўрт давлати раҳбарлари қатнашди.

Саммитда МДҲга аъзо мамлакатлар орасида 2020 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепцияси, ташқи чегаралар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастур қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG