Линклар

Ўзбекистон 700 минг тонна пахта толасини четга экспорт қилишга келишган


Ўзбек расмийлари Тошкентда ўтказилган Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркасида мамлакатда 2015 йилда олинадиган хосилдан 700 минг тонна пахта толасини чет давлатларга экспорт қилишга доир шартномалар имзоланганини айтишмоқда.

Бу ўтган йилги ярмаркада эришилган миқдордан 120 минг тоннага кўпдир.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги маълумоти кўра, бу мавсумда ҳам ўзбек пахтасининг асосий харидори аввалгидек Бангладеш (29 фоиз), Хитой (26 фоиз), Жанубий Корея (7 фоиз) ва Эрон (5 фоиз) бўлади.

Шунингдек, Тошкент ҳукумати пахта ярмаркасида Ўзбекистонда ишлаб чиқрилган ва умумий қиймати 800 миллион АҚШ доллари турадиган ип-газлама махсулотларини чет элга экспорт қилиш бўйича ҳам шартномалар имзоланганини билдирмоқда.

Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Ҳар йили мамлакатда уч ярим миллиондан ортиқ пахта хосили олинади.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда етиштириладиган пахта мажбурий меҳнат махсули экани борасида ташвиш билдириб келади.

Пахта саноатида мажбурий меҳнатга чек қўйиш талаби билан юздан зиёд ширкат ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечган.

XS
SM
MD
LG