Линклар

Bloomberg: рекорд сондаги россиялик АҚШ Green Cardига ҳужжат топширган


Бу йил рекорд сондаги россияликлар АҚШда яшаш ва ишлашга рухсат сўраб мурожаат этган.

Bloomberg агентлигининг АҚШ Давлат департаментига таяниб хабар беришича, 265 мингдан зиёд Россия фуқароси бу йил АҚШда ишлаб¸ пул топиш имконини берувчи Green Card лотереясига ҳужжат топширган.

Бу ўтган йилдагидан 20 мингга, ўн йил олдингига қараганда эса қарийб икки бараварга кўпдир.

Ҳар йили Россияга 4 минг карта ажратилади.

Москвадаги Левада ижтимоий сўров маркази шу йилнинг январ ойида россияликларнинг 71 фоизи АҚШга нисбатан салибий муносабатда экани борасидаги ҳисоботини эълон қилганди.

XS
SM
MD
LG