Линклар

Венгрия Хорватия билан чегарасини ёпиши ортидан минглаб мухожир Словенияга ёпирилди


Венгрия Хорватия билан чегарасини ёпиши ортидан минглаб мухожир Хорватиянинг Словения билан чегара ҳудудларига ёпирилган.

Словения полициясига кўра, 17 октябрь куни мухожирларга лиқ тўла бир қанча автобус мамлакатнинг Хорватия билан чегара масканларида қайд этилган.

Венгрия мухожирлар оқимини тўхтатиш учун Хорватия билан чегарасини 16 октбярь куни кечқурун ёпиб қўйган эди.

Будапешт ҳукумати Венгрия ва Европа мамлакатлари фуқароларини ҳимоя этиш мақсадида шундай чорага қўл урганини билдирди.

Бундан аввал Венгрия Сербия билан ҳам чегарасини ёпган эди.

Венгрия ҳукуматига кўра, йил бошидан буён 383 мингдан зиёд мухожир мамлакатга кириб келган.

Айни пайтда Европа Иттифоқи ғарб давлатларига интилаётган ноқонуний муҳожирлар оқимини камайтириш учун Туркия билан келишувга эришган.

Айни келишувга мувофиқ ЕИ муҳожирлар муаммосини ҳал қилишда Туркияга кўпроқ молиявий ёрдам беради.

Ҳозир Туркиянинг ўзида эса 2000000 муҳожир бор деб кўрилади, уларнинг аксари урушдан қочиб чиқишга мажбур бўлган суриялик қочқинлардир.

Уларни аксари ғарбий Европа давлатларидан панох топишни исташади.

XS
SM
MD
LG