Линклар

logo-print

Туркиянинг Ўртаер денгизидаги соҳили яқинида муҳожирлар минган кема сувга чўкиб кетиши оқибатида 12 одам ҳалок бўлди.

Ичида қирққа яқин муҳожир бўлган кема Туркиянинг Айвалиқ портидан Грециянинг Лесбос оролига шанба куни йўлга чиққан эди.

Кема чўка бошлагач муҳожирлар уяли телефон ёрдамида қутқарувчиларни чақирганлар.

Туркиянинг Анадолу агентлигига кўра, кема ичида бўлган 25 одам қутқарилган, 12 нафари сувга чўккан.

2015 йил бошидан буён Ўртаер денгизи оша Европага ўтмоқчи бўлган уч мингдан зиёд муҳожир денгизга чўкиб ўлди.

XS
SM
MD
LG